Conference paper | Published 2022
Мақолада Фарғона водийсининг Ўзбекистон қисми мисолида илк бор туризмни ривожлантиришнинг табиий географик кўрсаткичларини баҳолашда замонавий ГАТ технологияларини қўллашнинг методологик жиҳатлари очиб берилган. Унда тадқиқот объектининг географик жойлашуви, рельефи, иқлими, гидрографияси, ўсимлик ва ҳайвонот дунѐси каби табиат компонентлари ҳар бирини халқаро геофазовий маълумотлар базасидан олиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва уларни туристик комфортлик даражаси бўйича баҳолашнинг методологик босқичлари аниқ қилиб кўрсатиб ўтилган