Agricultural and Biosystems Engineering | Article | Published 2020
Сурхондарё флорасида Salix alba, Salix linearifolia, Salix olgae, Salix capisii, Salix withelmsiana, Salix caesia, Salix niedzwinski, Salix karelinii, Salix turanica, Salix songorica ва бошқа турлари Помир-Олой тоғ тизимини дарё водийларида ўтказилган тадқиқотларда тавсифлашган. Сангардак-Тўпаланг сув ҳавзасида Salix blackii, Salix niedzwinski, Salix micaus, Salix oxica, Salix ferganensis, Salix linearifolia турлари 6-8 м дарахт ва 2-3 м бўлган буталар тавсифланган[4]. МДҲ ҳудудида 170 дан ортиқ тарқалган бўлиб, уларни асалширали ўсимлик сифатида амалий аҳамияти таърифланган. Salix carpea L. тури кенг майдонларда экилганида унинг асал маҳсулдорлиги 150 кг/га ташкил этган [1]. Узоқ Шарқда 70 дан ортиқ Salix турлари ёввойи ҳолда кенг тарқалган бўлиб, ноқулай шароитда ҳам гулшира ажратиши, буларнинг турларининг бирин-кетин гуллаши натижасида гуллаш даври 30-35 кун давом этиши, ялпи майдонлардан 100-120 кг/га асал олиниши қайд этилган. Қулай об-ҳаво шароитида контрол уялари 2 кг.гача асал тўплаши аниқланган. Salix L. турлари эрта б