Economics and Management Engineering | Article | Published 2022-04-01
Ушбу мақолада банкларни рақамлаштириш, банкларни рақамли трансформация қилишнинг аҳамияти, COVID-19 пандемияси даврида ва пандемиядан кейин рақамли каналлардан фойдаланиш, банкларни рақамли трансформация қилишга асос бўлувчи омиллар ва талаб қилувчи технологик тенденциялари ёритилган. Банкларнинг рақобатбардошлиги ошиши уларнинг даромади кўпроқ бўлишига эришиши ва харажатлари имкон қадар тежашига эришиши соф фойда миқдорининг кўпроқ бўлишига эришиши мумкин бўлади. Албатта келажак банклари ҳозирги банклар харажатлари тузилмаси каби ишлай олмайди шунинг учун банкларни рақамли трансформация қилишни талаб этади. Тадиқиқот ва таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, рақамли банкларнинг операцион харажатлари анаънавий банклар харажатидан тахминан 40% паст ва уларнинг тахминан 50% га яқин қисмига ходимлар штат бирлигини қисқартириш билан эришган. Банкларда рақамли трансформация қилишни талаб қилувчи технологик тенденциялар яна бири прогноз қилиш қобилияти - келажакда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олишдир. Иқтисодий инқирознинг турли сценарийларини аниқлаш бўйича ишончли маълумотлар банклар учун олдиндан тайёргарлик кўришга ёрдам беради. Шундай қилиб, банкларни бошқа истиқболли ва молиявий фойдали саноатга айлантиришдан олдин тўғри қарорлар қабул қилиш ва замонавий финтех ечимлари билан амалга ошириш лозим. Смартфонлардан фойдаланишнинг кўпайиши эса улар орқали банк каналларига уланишнинг яхшиланиши ва фойдаланувчилар учун муҳим воситага айланиши натижасида рақамли трансформация тенденциясини жадаллаштирмоқда. Банк саноатида ҳам кўп функцияли рақамли трансформация имкониятлари орқали модернизация қилинмоқда. Мавжуд банк филиал фаолиятини рақамли каналларга ўзгартириш хусусан, необанкларнинг кўпайиши ва кундалик транзакцияларни рақамли каналлар орқали амалга ошириш борасида ўсиш кузатилди. Шунинг учун анъанавий банклар жисмоний филиалга эга бўлишдан мижозлар эҳтиёжларини қондирадиган банк хизматлари марказларига айлантиришлари керак. Натижада, банк мижозларни реал вақтда 24/7 режимида банк билан боғлайдиган интерактив рақамли каналларнинг кўпайишига олиб келади. Бундан ташқари банк хизматлари марказлари мижозларга тезкор хизмат кўрсатиш, маълумот ва маслаҳатларни шаффоф тақдим этиш жараёни рағбатлантирилади. Илмий мақолани тайёрлаш жараёнида маълумотларни қиёслаш, маълумотларни гуруҳлаш, омиллар таҳлили, эксперт баҳолаш усулларидан унумли фойдаланилди ҳамда рақамли трансформация жараёнида банк хизматларини масофадан кўрсатишни инновацион ривожлантириш бўйича муаллиф хулоса ва таклифлари келтирилган.