Economics and Management Engineering | Article | Published 2021
Мақолада акциядорлик жамиятларида капитал бошқаруви самарадорлигини баҳолашдаги мавжуд муаммолардан келиб чиқган ҳолда тадқиқотнинг долзарблиги асосланган ва капитал бошқаруви самарадорлигининг назарий асослари ёритилган. Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган акциядорлик жамиятлари капиталини бошқариш самарадорлиги бўйича таҳлил амалга оширилган. Шунингдек, олинган натижалар асосида капитални бошқариш самарадорлигини такомиллаштиришга доир хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилган.