Article | Published 2021
Ушбу мақолада ўзбек бадиий матнида инглизча олинмаларнинг линвопоэтик хусусиятлари ҳақида баҳс юритилади. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан ҳар томонлама ўзаро алоқалари кучайган Мустақиллак даврида ўзбекча бадиий матнларда ҳам инглизча олинма сўзларнинг қўлланиши кўпайиб бормоқда. Бунинг бир нуча сабаблари бўлиб, аввало, ижодкорларнинг бадиий мақсадига, ҳорижий тилни билишига боғлиқдир. Олинма бирликлар ҳам бадиий матнда ғоявий мақсад талаби билан қўлланади. Мақолада айни лингвопоэтик таҳлиллардан кўзланган мақсад эстетик таъсирни аниқлашдан иборат эканлиги алоҳида таъкидланган ва бу борадаги муаммоларга эътибор қаратилган.