Humanities and Social Sciences | Article | Published 2020
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва модернизация жараёнларининг самарадорлиги бир қатор омилларга боғлиқ. Буларга фаоллик ва креативлик , янгиликка интилиш ва касбий маҳорат даражаси киради. Шунга кўра, модернизация шароитида шахс салоҳиятини ривожлантириш ва юзага чиқариш учун имкониятлар яратиш муҳим масала ҳисобланади. Шахс потенциали унинг интеллектуал ва маданий-маънавий салоҳиятини ўз ичига олади, бу инсоннинг ахлоқи, унинг дунёқараши, маънавий қадриятлари, ахлоқий танлови ва ҳаётга бўлган муносабатига асосланади. Янгиланиши жараёнининг субъектлари салоҳиятининг бирлашиши ва уни тўғри йўналтирилиши жамият тараққиёти учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ушбу мақолада юқоридаги масалалар кўриб чиқилган.
No reference added