Information and Communication Engineering | Conference paper | Published 2017
Ер усти рақамли телевидение тизимларидаги халақитлар аналог телевидение тизимларидагидан деярли фарқ қилмайди. Чунки, хар иккаласида хам радиотўлқинларнинг МТ (метрли тўлқинлар) ва ДМТ (дециметрли тўлқинлар) диапазонлари ишлатилади. Бу диапазонлар радиотўлқинларининг характерли хусусияти тўсқинликларни айланиб ўтиш қобилиятининг пастлиги ва улардан аксланиш қобилияти хисобланади. Натижада қабул қилиш нуқтасига тўғри ва тўғри нурга нисбатан ҳар хил фаза силжишли бир нечта кечиккан эхо-сигналлардан таркиб топган кўпнурли сигнал етиб келади.