Humanities and Social Sciences | Article | Published 2021
Мазкур мақолада XIX асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Бухоро амирлиги аҳолисининг этник таркиби хусусидаги тадқиқотчининг фикр-мулоҳазалари қисқача баён қилинган. Унда асосан Бухоро амирлигининг маъмурий-ҳудудий тузилиши, аҳолиси, аҳоли таркиби, этник гуруҳларнинг жойлашган ҳудуди, сўзлашув тили ҳақида сўз боради. Шунингдек, муаллиф мақолада ХХ аср бошларида Бухоро амирлиги воҳаси аҳолисининг этник таркиби ва этнотопонимлар масаласини ўрганишда Зарафшон водийси айниқса муҳим ўрин тутишига эътибор қаратган.