Educational and Pedagogical Sciences | Article | Published 2021
Олий таълим ўқув жараѐнида илғор педагогик технология ва методлардан фойдаланиш давр талабидир. Дастлаб иқтисодий, ҳарбий вазиятларни таҳлил қилиш мақсадида қўлланилган ―SWOT таҳлили ҳозирги кунда ижтимоий-фалсафий фанлар соҳасида ҳам самарали стратегия методи сифатида қўлланилмоқда. Ушбу метод қўйилган масалани ҳар тарафлама таҳлил қилиш имконини бериб, таълим жараѐнида ўқувчиларда гипотетик тафаккур қобилиятини ривожлантиради, истиқболга мўлжалланган ғояларни шакллантиради. Тақдим этилаѐтган мақолада ―SWOT‖ таҳлилининг бадиий ижод, хусусан, нафосат ва санъат фалсафаси доирасидаги мавзуларни тушунтириш ва ўзлаштиришдаги имкониятлари ѐритилган. Унда ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш жараѐнида қўллаш мумкин бўлган таълим технологиялари баѐн этилган. Мавзуга оид манбалар ўрганилиб, SWOT‖ таҳлили методининг таълим сифатини оширишга хизмат қилувчи хусусиятлари билан боғлиқ хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.