Law and Political Sciences | Article | Published 2020-01-30
Ушбу мақолада давлат бошқаруви йўналишида илмий тадқиқотларни ташкил этиш бўйича ислоҳотлар қилиш эхтиёжи юзага келганлиги назарий жиҳатдан таҳлил қилинган. Хусусан, давлат бошқаруви назарияси кўп тармоқли фан сифатида тадқиқ этилиши лозимлиги ва мамлакатимизда ушбу йўналишда олиб бориладиган тадқиқотларга Doctor of Public administration (DPA) илмий даражасини беришни йўлга қўйиш долзарб аҳамиятга эга эканлиги жаҳон тажрибаси мисолида асослаб берилган. Бундан ташқари, Ғарб ва Шарқнинг тарихий тажрибаси мисолида давлат бошқаруви назарияси кўп тармоқли фан эканлиги илмий нуқтаи назардан исботлаб берилган. Шунингдек, илмий таҳлиллар асосида назарий ва амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилиб, мақола сўнггида тегишли хулосалар берилган.
No reference added