Environmental and Ecological Engineering | Conference paper | Published 2022-11-10
Ҳозирги даврда мавжуд сув манбаларининг ифлосланиши ер юзидаги, жумладан мамлакатимиздаги глобал муаммолардан бири ҳисобланади. Шу боис, ифлосланган сувларни зарарсизлантириш ва тозалашнинг самарали усулларини ўрганиш муҳим вазифалардан биридир. Мамлакатимизда пайдо бўлаётган оқова сувларни тозалаш учун махаллий шароитларга мос, ихчам ва юқори самарали сувни тозалаш технологиялари ва қурилмаларини ишлаб чиқиш ҳозирги кунда ўта долзарб муаммодир. Сайёрамиздаги биологик мувозанатнинг бузилишини олдини олиш энг катта муаммодир. Саноатни ривожлантириш табиий бойликлардан ўйламасдан беаёв фойдаланиш табиатга, атроф-муҳитга катта зарар етказади.