Animal and Veterinary Sciences | Conference paper | Published 2021
Бугунги кунда ―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури‖ ѐш авлодга узлуксиз таълим бериш ва тарбиялаш жараѐнини яхлит қамраб оладиган ягона таълим тизими ҳисобланади. ―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури‖ талабларида таълим-тарбия тизимини шакллантириш, таълим мазмунини яхшилаш, таълим-тарбия жараѐни самарадорлигини оширишнинг дидактик қонуниятлари ва принципларини ишлаб чиқиш, давлат таълим стандартларини такомиллаштириш, ўқув дастурлари, дарсликларининг янги авлодини, ўқув-услубий мажмуаларни яратиш муҳим вазифа сифатида ҳал қилиниши лозимлиги таъкидлаб ўтилган.