Social and Business Sciences | Conference paper | Published 2013
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозорини моделлаштириш жараѐнида талаб ва таклифнинг хусусиятларини ҳисобга олиш зарур. Иқтисодий эркинлик тамойилларидан келиб чиққан ҳолда стратегик ахамиятга эга бўлган пахта ва ғалладан ташқари барча қишлоқ хўжалик маҳсулотларига давлат буюртмаси бекор килинган. Иқтисодий жараѐнларни математик функция, формула, график, жадвал каби воситалар ѐрдамида тасвирланганда энг тушунарли холатга келади хамда замонавий компьютерлар ѐрдамида моделлаштириш имконияти туғилади. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозорларининг турли моделлари мавжуд бўлиб, рақобат нуқтаи назаридан ѐндашганда полипол, монопол, олигопол, ташқи савдо мезони бўйича автаркия, импорт ва экспортга йўналтирилган ҳамда жаҳон бозоридаги нархларнинг таъсири сезиларли бўлган бозорлар, давлат назорати даражаси бўйича эркин, нарх назорати, сифат назорати, солиқ бошкаруви мавжуд бозорлар модели турлича ўрганилади. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозорини моделлаштириш жараѐнини алоҳида маҳсулотлар, масалан, сабзи, картошка, помидор, мевалар, гуруч, гушт, сут, тухум кабилар учун алохида тенглама холида таҳлил қилиб, сўнг минтақа ѐки мамлакат миқѐсида умумлаштирилади. Бошланғич маълумотлар сифатида хўжаликларнинг, туман, вилоят ва республика статистика органларининг йиллик ҳисоботлари ҳамда сўров натижалари хизмат қилади. Эконометрикадаги корреляция, чизиқли регрессия, энг кичик квадратлар усули ва бошқа усуллар ѐрдамида функциялар шакллантирилади ва аниқлиги баҳоланади. Бозорнинг истиқболида ишлаб чиқариш ва ташқи савдо хажми бўйича йўналишлар белгиланади.