Law and Political Sciences | Article | Published 2020
Аннотация: сўнгги йилларда халқаро ҳамжамият жиноятчиликка қарши курашда халқаро ҳамкорликни тартибга солувчи қатор халқаро шартномаларни ишлаб чиқди ва имзолаш учун очди. Жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам каби анъанавий ҳуқуқий институтларни ҳуқуқий тартибга солиш билан бирга, ушбу ҳужжатлар бу соҳадаги ҳамкорликнинг янги йўналишлари учун халқаро-ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Улардан бири тезкор-тергов гуруҳлари ёки халқаро тергов гуруҳларидир. Бундай тергов гуруҳларининг ташкил этилиши ва давлатларнинг биргаликдаги фаолияти жиноятларнинг олдини олиш ва тергов қилиш соҳасида терговчилар, суриштирув органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари шунингдек бошқа давлат органлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг энг самарали шаклларидан биридир. Ушбу мақолада муаллиф халқаро ҳуқуқда тезкор-тергов гуруҳлари, халқаро тергов гуруҳларининг самарали фаолияти ва ижобий натижаларини илмий асослаб ёритиб берган. Шунингдек ушбу фаолиятни янада ривожлантириш билан боғлиқ фикр мулохазалар юритган.
No reference added