Economics and Management Engineering | Article | Published 2021
Ҳозирги кунда Республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва унинг самарадорлигини янада юқори бўлишини таъминлаш учун тизимли равишда ишлар олиб борилмоқда. Лекин таълим сифати ва самарадорлигини оширишни ОТМларга боғлиқ бўлмаган муаммоли томонлари ҳам мавжуд. Таҳлиллар шуни кўрсатадики таълим сифатини ошириш бўйича Ҳукумат ўзига тегишли бўлган барча функцияларни бажариб келмоқда. Энди навбат ОТМларнинг ўзига келди. Агар ОТМлар томонидан ушбу меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган топшириқлар бажарилмас экан, таълим сифатини ошириш ва уни назорат қилиш, шунингдек, соҳаларни етук кадрлар билан таъминлаш масаласи оқсаб қолаверади. Таълим сифатини ошириш учун аввало, унга таъсир қилувчи омилларни ўрганиш мақсадга мувофиқ саналади. Ҳозирда таълим сифатига таъсир қилувчи муаммоларни иккита катта гуруҳга бўлиб ўрганиш мумкин, ташқи ва ички омиллар.