Medical and Health Sciences | Article | Published 2017
Илмий тадқиқотларда ва тиббиёт амалиётида қиёсий ташхисни ўтказиш ҳамда ташхис қўйишни осонлаштиришда лаборатор диагностика усуллари алоҳида аҳамиятга эга. Бунда турли орган ва тизимларнинг функционал ҳолати, гормонал ўзгариши, анаболизм ва катаболизм меъёрларини интеграллашни олиб боришда биологик суюқликлар, хусусан, қон таркибини текшириш энг қулай ва кўп қўлланиладиган усул ҳисобланади. Бироқ замонавий аналитик усуллар биологик суюқликлардаги маълумотни баҳолаш интеграциясини таъминламайди, чунки улар фақат биологик суюқликлардаги моддаларнинг катта миқдори орқали алоҳида метаболитлар сифатини ўзаро боғлиқлиги таҳлилисиз миқдор таркибини аниқлайди.