Law and Political Sciences | Article | Published 2021-04-04
Мазкур мақолада тадқиқ этишнинг индукция ва дедукция методларидан кенг фойдаланилган. Жумладан, биринчи навбатда жиноят таркиби объетив томони ва унинг зарурий ҳамда факультатив белгилари тўғрисидаги олимларнинг фикр-мулоҳазалари, ижтимоий хавфли қилишмиш, ижтимоий хавфли оқибат, ижтимоий хавфли қилмиш ва оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш, жиноят содир этиш жойи, вақти, усули, ҳолати, қуроли ва воситаси кабилар ҳақида атрофлича баён қилинган. Шунингдек жиноят таркиби объетив томони зарурий ва факультатив белгилари тушунчаси, бу тушунчалар ҳақида жиноят ҳуқуқи назариясида олимлар томонидан билдирилган фикрлар, қарашлар ёритилган бўлиб, ундан сўнг эса жиноят таркиби элементлари ва бу элементларни ифодаловчи жиноят таркибининг зарурий ҳамда факультатив белгилари кетма-кет тавсифлаб берилган. Шунингдек, ушбу мақолада асосий эътибор жиноят таркиби объетив томони зарурий ва факультатив белгиларининг жиноят- ҳуқуқий аҳамияти, хусусан, уларнинг ўзига хос жиноят-ҳуқуқий жиҳатлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида келтирилган айрим жиноят таркиби зарурий ва факультатив белгилари билан боғлиқ назарий ҳамда амалий муаммолар ёритилган. Шу билан бирга, Россия Федерацияси, Молдова ва Қирғизистон жиноят қонунчилиги таҳлил этилиб, бу борада Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигини такомиллаштириш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
No reference added