Agricultural and Biosystems Engineering | Collection | Published 2023
Республикамиз шароитида тупроққа асосий ишлов беришда энг кўп тарқалган усули шудгорлаш ҳисобланади. Унинг асосий вазифаси ҳайдаладиган қатламнинг тўлиқ айланишини таъминлаш, унинг керакли майдалашини таъминлаш ва экин қолдиқлари, ўғитлар, уруғлар ва бегона ўтларнинг қолдиқларини тупроққа тўлиқ кўмилишидир. Бу агротехник тадбирда бегона ўт қолдиқлари, илдизлари ва уруғлари, зараркунанда ва касаллик тарқатувчилар ҳамда шудгорлашдан олдин солинган минерал ва маҳаллий ўғитлар кўмилади.