Social and Business Sciences | Conference paper | Published 2023
Ушбу мақолада Туркий давлатлар ташкилотининг тенг ҳуқуқли аъзолари бўлган Ўзбекистон ва Туркия Республикаларининг ўзаро дипломатик алоқалари тарихи, ҳамкорлик келишувлари ва дастлаб Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашидаги сўнгра Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги фаолиятларига доир маълумотлар ҳамда минтақа ривожидаги ўзаро келишувлар тўғрисида фикрлар келтириб ўтилган. Асосий мақсад сифатида Туркий давлатлар ўртасидаги янги интеграцион жараёнларни кенгроқ ёритишга ҳаракат қилинган. Ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг ривожида ижтимоий, иқтисодий, маданий, илмий ва сиёсий ҳамкорликларнинг натижалари баён этилган.