Economics and Management Engineering | Article | Published 2023
Мақолада Самарқанд вилоятида ногиронлар учун ихтисослаштирилган 13 та корхонанинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тузилган ишчи комиссияси томонидан ўтказилган ўрганишлар натижалари асосида таҳлил қилиб чиқилган. Тадқиқот давомида бу корханаларнинг аҳволи, ишлаб чиқариш қувватлари, биноиншоотлар ва ер майдонларидан қанчалик фойдаланилаётганлиги, меҳнат шароитлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг харидоргирлиги каби масалалар чуқур таҳлил қилинган. Таҳлил ва тадқиқот натижаларига асосланиб, вилоятдаги ногиронлар учун ихтисослаштирилган корхоналарнинг фаолиятини яхшилаш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, маҳсулотларга харидорларни кўпайтириш, меҳнат шароитларини яхшилаш, ногиронлар учун янги иш ўринларини яратиш каби масалалар юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган.