Humanities and Social Sciences | Article | Published 2017
Миллатнинг миллий ўзлигини англаш, айни чоғда ушбу миллатга мансуб алломалар, шоирлару файласуфлар, олимлару, донишмандлар, давлат арбоблари, миллий каҳрамонлар тарихини ўрганишни, уларлинг ижтимоий- тарихий қарашларини мунтазам равишда мушоҳада этишни ҳамда уларга мазкур этник бирлашманинг миллий ғурури ва онги сифатида муносабатда бўлишни тақозо этади. Ўзбек миллий, ижтимоий- -фалсафий, тарихий фанларини тўғри йўлга солиш, объектив воқеликка холисона йўлни талаб қилишдек мардонавор. қадам ташлаган алломалардан бири буюк олим, академик Иброҳим Мўминовдир. И.Мўминовнинг асарлари ҳозирги кунда илмий жасорат кўрсатишнинг ёрқин намунаси бўла олади. Зеро, муаллиф тўплаган бой материаллар, назарий хулосалар, қоидалар нафақат катта илмий қимматга, шу билан бирга муҳим сиёсий ва амалий аҳамиятга эгадир.
No reference added